![](/img/placeholder.png)
Душанбедан дараклар. Ёшларимиз ҳозирча 5-0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда (Фото)
Душанбе: Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичидаги ўз иштирокини бошлади. Саралаш баҳсларининг илк учрашувида улар Шри-Ланка вакиллари билан куч синашмоқда.
Бироз аввал учрашувнинг биринчи бўлими ниҳоясига етди. Ҳозирча Александр Мочинов шогирдлари 5-0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.
U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи
2 ноябрь, 2-тур
Помир стадиони, Душанбе
Шри Ланка 0:5 Ўзбекистон (1-бўлимдан сўнг)
Голлар: Жаҳонгир Абдусаломов (3, 19), Дилшод Саидов (10), Ислом Кенжабоев (21, 25)
Ёқубжон Сохибов
Душанбе, Тожикистон
Фикрлар