Дюмфрис АПЛга кўчиб ўтиши мумкин!

"Интер" ҳимоячиси Дензел Дюмфрис ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "L’Interista" нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, нидерландиялик футболчига Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. "Интер" аллақачон Дюмфрисга йилига тахминан 5 миллион евро маош билан янги шартнома таклиф қилган, аммо футболчи ҳали жавоб бермаган.

"Интер" раҳбарияти вазиятдан хавотирда, чунки Дензелнинг шартномасида атиги 25 миллион евролик товон пули мавжуд. "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" аллақачон футболчини сотиб олишга тайёр эканлиги даъво қилинмоқда.

Маълумот учун, 30 ёшли ҳимоячи бу мавсумда барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!