Дзаньоло хабар кутади
“Наполи” билан бўлган учрашувда анча фаол ўйнаган Николо Дзаньоло ўйин охирига бориб, тўпиғидаги оғридан шикоят қилди ва ўзини алмаштиришларини сўради. Натижада Жозе Моуриньо 86-дақиқада унинг ўрнига Феликс Афена-Гьянни майдонга туширди.
Энди Николо шу кунларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Агар жароҳати жиддий бўлиб чиқса, бу римликлар учун катта йўқотиш бўлади.
Чунки пойтахтликлар навбатдаги турда 23 апрель куни амалдаги чемпион “Интер” меҳмони бўлади. Дзаньолонинг бўлажак баҳсда ўйнай олмаслиги Жозе Моуриньони жамоага муваффақият келтираётган тактикасини ўзгартиришга мажбур қилади.
Николо Дзаньоло жорий мавсумда барча турнирларда 36 та учрашув ўтказиб, еттита гол ва 8 та ассист муаллифи бўлди.
Айни пайтда “Рома” Дзаньолони мавсум якунланиши билан сотиб юбориши ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда. Рим клуби футболчини янги шартномага кўндира олмагани боис, ёзда 60 миллион еврога сотиб юбормоқчи.
Дзаньолога Италия ва Англиянинг етакчи клубларидан жиддий чорловлар бўляпти.
Фикрлар