Дзюба ўз рекордини ўзи янгилади

Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган Кипрга (5:0) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш керакки, ушбу гол Дзюба учун ушбу саралаш босқичидаги 9-гол бўлди. Шу тариқа у Жаҳон ва Европа чемпионатлари саралашларида энг кўп гол урган россиялик футболчига айланди.

Маълумот учун, бундан аввалги рекорд ҳам Дзюбанинг ўзига тегишли эди. У Евро-2016 саралашида 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ғалабадан сўнг Россия терма жамоаси муддатидан аввал Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!