Дзюба Павлюченкони ортда қолдирди

"Зенит" форварди Артём Дзюба РПЛнинг ўтган турида "Динамо" (3:1) дарвозасини икки бор ишғол қилди ва фаолиятидаги голлари сонини 190 тага етказиб олди.

Шу тариқа 32 ёшли Артём энг кўп гол урган россиялик футболчилар орасида Роман Павлюченкони (189) ортда қолдирди ва кучли учликка кириб олди. Ҳозирча Дзюбадан олдинда фақатгина Олег Веретенников (207) ва Александр Кержаков (233) бор.

Дзюба "Зенит"дан ташқари "Спартак", "Ростов", "Томь" ва Туланинг "Арсенал" клубларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!