Дзюба қаторасига иккинчи йил ҳам Россияда

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ва Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба Россия футбол иттифоқи ҳамда "Спорт-Экспресс" газетаси талқини бўйича Россиянинг жорий йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Айтиш керакки, Дзюба ушбу мукофотни кетма-кет иккинчи йил қўлга киритмоқда. Ундан аввал эса ушбу номга Фёдор Смолов (2016) ва Квинси Промес (2017) сазовор бўлган эди.

Маълумот учун, 31 ёшли Дзюба жорий мавсум “Зенит” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)