Дзюба Россия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кириб олди

Россия терма жамоаси форварди Артём Дзюба кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган Шотландияга (2:1) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, бу 31 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 21-гол бўлди. Дзюба шу тариқа бу борада Роман Павлюченкога тенглашиб олди ва Россия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида кучли учликка кирди.

Россия терма жамоаси тарихида Дзюбадан кўпроқ фақатгина Владимир Бесчастних (26) ва Александр Кержаковлар (30) кўпроқ гол уришган.

Маълумот учун, “Зенит” ҳужумчиси терма жамоада 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ҳозирча 37та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!