Дзюдо. 15 нафар дзюдочимиз Олимпиада рейтинги ҳудудида

Анталья “Катта дубулға” турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янги Олимпиада рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасининг 15 нафар аъзоси лицензион ҳудуддан жой олган. Йигитларимиз тўлиқ таркибда, шунингдек, яна 4 нафар қизимиз Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи поғонада турибди. Батафсил:

-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 1936 очко
15. Дилшодбек Баратов – 944

-66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 1960 очко
17. Муҳриддин Тиловов – 914
19. Сардор Нуриллаев – 869

-73 кг:
1. Даниэль Каргнин (Бразилия) – 2225 очко
7. Шаҳрам Аҳадов – 1460
8. Обидхон Нўъмонов – 1454
10. Муроджон Йўлдошев – 1370

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 2575 очко
24. Шарофиддин Болтабоев – 664 (қитъавий квота)

-90 кг:
1. Давлат Бобонов – 2174 очко

-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 2435 очко
7. Музаффарбек Тўрабоев – 1279

+100 кг:
1. Тацуро Саита (Япония) – 1950 очко
3. Алишер Юсупов – 1810
8. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210

Аёллар:

-48 кг:
1. Абиба Абужакинова (Қозоғистон) – 1924 очко
28. Ҳалимажон Қурбонова – 556

-52 кг:
1. Челси Жайлс (Буюк Британия) – 2535 очко
3. Диёра Келдиёрова – 2244
16. Сита Қадамбоева – 726

-70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 2534 очко
16. Гулноза Матниязова – 865

Эслатма:
– Бу Олимпиада рейтинининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!