Дзюдо. Бугун 2 нафар вакилимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади
Бугун Абу-Даби мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яккалик баҳслари ўз якунига етади. Энг оғир вазн тоифаларида кечадиган беллашувларда ҳамюртларимиздан Рината Илматова ҳамда ўтган йилги дунё биринчилигининг бронза медали соҳиби Алишер Юсупов татамига чиқишади.
Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари билан танишинг:
+100 кг: Алишер Юсупов – Азамат Чотчаев (Баҳрайн) / Еррасил Кажибаев (Қозоғистон)
+78 кг: Рината Илматова – Леа Фонтен (Франция)
Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликларида ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 та кумуш медаль мавжуд. Ушбу медални аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова делегациямиз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар