
Дзюдо. Бугун 8 нафар вакилимиз татамига чиқади
Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг учинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтади.
Эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб боришади. Бугун терма жамоамизнинг 8 нафар дзюдочиси татамига чиқади.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари:
-90 кг: Умар Бозоров - Явор Варапею (ИЖФ);
-100 кг: Рустам Шораҳматов - Франсиско Баланта (Колумбия)/Жин Карлетти (Италия);
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев - Рис Томпсон (Буюк Британия);
+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров - Лоссени Коне (Германия);
Аёллар:
-78 кг: Маржона Кўчимова - Эстелле Посвит (Франция);
-78 кг: Барчиной Қодирова - Занет Микаелиду (Кипр);
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Марит Кампс (Нидерландия);
+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева - Брижит Карабали (Колумбия).
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар