Дзюдо. Осиё чемпионати илк кунида 8 та медаль қўлга киритдик, умумжамоа ҳисобида биринчи ўриндамиз

  • 19 Jul 10:51
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Tecno

Ўн олти давлат терма жамоалари иштирок этаётган қитъа биринчилигининг дастлабки кунги Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари 4 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишди.

Бугунги баҳслар олдидан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда бораётган Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали бор. Кучли учликка Мўғулистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та бронза медали билан якун ясаган. Ҳиндистон 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали билан 4-ўринни банд этган.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!