Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо. Ўзбекистон Францияни мағлуб этди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Чорак финалдаги рақиб - Қозоғистон!

Болгарияда давом этаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳслари бошланди. 

Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалда франсиялик дзюдочиларни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Муҳаммадкарим Носиров (-60 кг), Иномжон Баҳодиров (-81 кг), Умида Ниғматова (+63 кг) ва Алибек Дурдиев (+81 кг) терма жамоамизнинг умумий ғалабасини таъминлашди.

Чорак финалдаги рақиб Қозоғистон терма жамоаси бўлади. Қўшниларимиз илк даврада мезбонлар Болгария терма жамоасидан 4:1 ҳисобида устун келишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ