Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати финалига йўл олди!

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 1

Рақиб - Япония.

Хабарингиз бор, айни вақтда Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳслари давом этмоқда.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси финалга йўл олди. Дзюдочиларимиз 1/2 финалда Мўғилистон терма жамоасига қарши татамига чиқиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди вакилларимиз ҳал қилувчи баҳсда дзюдо ватани ҳисобланган - Япония терма жамоаси билан тўқнаш келади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ