Дзюдо. Ўзбекистонда медаллар жамғариш бўйича ҳудудлар рейтинги шакллантирилди
2025 йилда ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ва Президент Олимпиадаси якунларига кўра, ҳудудлар спортчилари томонидан қўлга киритилган медаллар сарҳисоб қилинди.
Мавсумнинг олтита асосий мусобақаси натижаларига кўра, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудларининг медаллар жамланмаси бўйича рейтинги шакллантирилди.
Йил якунларига кўра, Хоразм вилояти қўлга киритилган медалларнинг умумий сони ва сифати бўйича 1-ўринни эгаллаб, рейтингнинг мутлақ етакчисига айланди.
Рейтингга қуйидаги мусобақалар натижалари киритилган: У23 Ўзбекистон чемпионати (Чирчиқ), кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Андижон), катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Бухоро), Президент Олимпиадаси (Тошкент), ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Қарши), кичик кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Қарши).
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар