Дзюдо. Қизларимиз Саудиядаги мусобақада 10 та медал қўлга киритишди, 8 таси олтин!

Пойтахт Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони Спорт вазирлиги ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси томонидан клублар ўртасида "Қироллик Очиқ чемпионати" ўтказилди. 

Унда Жамшид Худойберганов мураббийлигидаги аёллар терма жамоамиз ҳам муваффақиятли иштирок этди. Ёшлар ва катталар ўртасидаги беллашувларда қизларимиз жами 10 та медал (8 та олтин, 2 та кумуш) қўлга киритишди. 

Қувонарлиси, мусобақада қатнашган қизларимизнинг бари шоҳсупага кўтарилган.

 

Ғолиб ва совриндорларимиз (Ёшлар):

Олтин медаллар:
-48 кг: Маҳфира Рўзибоева
-57 кг: Моҳинур Аллабергенова 
-70 кг: Нигина Сапарбаева
-78 кг: Шоира Аминова

Кумуш медал:
-63 кг: Гулғунча Кўкламова 

 

Ғолиб ва совриндорларимиз (Катталар):

Олтин медаллар:
-48 кг: Халима Қурбонова  
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова 
-70 кг: Шохиста Назарова
+78 кг: Фотима Куранбаева

Кумуш медал:
-70 кг: Фарангиз Хажиева

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!