Дзюдо: Қозоғистонда катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олди
Бугун Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида дзюдо бўйича катта ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бошланди. Унда қитъамизнинг 19та давлатидан 178 нафар спортчи (103 нафар эркак, 75 нафар аёл) ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.
Ўзбекистон делегацияси таркибидан 17 нафар спортчи ўрин олган. Мамлакатимиз терма жамоаси таркиби билан танишинг:
-60 кг: Мирзоҳид Маҳаммаджонов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-81 кг: Рамазон Аллабердиев
-90 кг: Шермуҳаммад Жандреев
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
+100 кг: Шоҳрух Бахтиёров
-48 кг: Гулнур Муратбаева
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Нилуфар Эрмагамбетова
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева
Спортчиларимизга бўлажак мусобақада омад тилаб қоламиз. Дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-августга қадар давом этади.
Фикрлар