Дзюдо. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди
2-6 октябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг 60 мамлакатидан 450 нафарга яқин спортчи қатнашиши кутилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, жамоамиз қуйидаги таркибда Душанбега йўл олади:
Йигитлар:
-60 кг: Муродил Муродиллаев
-66 кг: Замохшари Бекмуродов
-66 кг: Низомиддинхўжа Тошпўлатов
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев
-81 кг: Мардон Равшанов
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
-90 кг: Алишер Саманов
-100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов
+100 кг: Фазлиддин Рафиқов
Қизлар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Муҳайё Аҳтамова
-57 кг: Деспина Бочкова
-63 кг: Маржона Нуриллаева
-70 кг: Барчиной Қодирова
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева
+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева
+78 кг: Умида Нигматова
Фикрлар