Дзюдо. Ёшларимиз Осиё кубогида биринчи ўринни эгаллашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги ўз якунига етди. 

"Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026" мусобақасининг сўнгги куни ёшлар ўртасида оғир вазн тоифаси вакиллари медаллар йўлида татамига чиқишди. Ўсмирларимиз сингари ёшларимиз ҳам турнирни юқори нотада якунлашди. 

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9 та олтин, 9 та кумуш, 15 та бронза, жами 33 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этди. 

Қирғиз Республикаси терма жамоаси иккинчи ўринни (2 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза) эгаллаган бўлса, кучли учликни тожикистонлик дзюдочилар (1 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза) якунлаб беришди. Қозоғистон (1 та олтин, 1 та кумуш, 6 та бронза) ва Россия (1 та олтин, 1 та бронза) делегациялари ҳисобида ҳам бир нафардан чемпион бўлди.

Кадетлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли кечди. 

Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси
1. Ерали Кенескан (Қозоғистон)
2. Мустафо Шермаҳматов (Ўзбекистон)
3. Камронбек Қодиров (Ўзбекистон)
3. Бекзод Ўктамов (Ўзбекистон) 

-90 кг вазн тоифаси
1. Данияр Мелисов (Қирғиз Республикаси)
2. Ҳамза Ардашери (Тожикистон)
3. Паншер Мўминов (Тожикистон)
3. Шаҳзод Шукуров (Ўзбекистон)

-100 кг вазн тоифаси
1. Бексултан Айтматов (Қирғиз Республикаси)
2. Исмоил Бурхонов (Тожикистон)
3. Даут Полтушев (Қирғиз Республикаси)
3. Берикбол Жуманбеков (Қозоғистон)

+100 кг вазн тоифаси
1. Фазлиддин Рафиқов (Ўзбекистон)
2. Искандар Мамаюсупов (Ўзбекистон)
3. Алибек Дурдиев (Ўзбекистон)
3. Денис Кулигин (Россия)

ҚИЗЛАР

-70 кг вазн тоифаси
1. Дурдона Турсунова (Ўзбекистон)
2. Гулдана Марлен (Қозоғистон)
3. Улдана Хожаназарова (Қозоғистон)
3. Нигина Сапарбоева (Ўзбекистон)

-78 кг вазн тоифаси
1. Кристина Коновалова (Россия)
2. Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси)
3. Шоира Аминова (Ўзбекистон)
3. Ишруп Наранг (Ҳиндистон)

+78 кг вазн тоифаси
1. Зарина Бобоназарова (Ўзбекистон)
2. Юллиана Шубладзе (Ўзбекистон)
3. Нафиса Ражапова (Ўзбекистон)
3. Гулдана Тенгелбаева (Қозоғистон)

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!