Дзюдочиларимиз Душанбе “Катта дубулға” турнирини кумуш ва бронза медаллари билан бошлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Тожикистон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Енгил вазн тоифаларида кечган дастлабки кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Кумуш медални -52 кг вазн тоифасида беллашган Муҳайё Аҳтамова қўлга киритди. Ҳамюртимиз финалда жамоавий йўналишда икки карра Олимпиада чемпиони, франсиялик Амандин Бушарга имкониятни бой берди. Бронза медалини эса -66 кг вазн тоифасида курашган Артём Штурбабин жамоамиз ҳисобига келтирди.

Кумуш медаль:
-52 кг: Муҳайё Аҳтамова

Бронза медаль:
-66 кг: Артём Штурбабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!