Дзюдочиларимиз III МДҲ ўйинларига жўнаб кетди

  • 3 октябрь, 18:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Шу кунларда Озарбайжоннинг бир нечта шаҳрида МДҲ ўйинлари комплекс мусобақаси давом этмоқда. 

Tecno

5-8 октябрь кунлари Гўйгул шаҳрида мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳслари ўтказилади. Унда иштирок этувчи терма жамоамиз Озарбайжонга жўнаб кетди. 

Ўғил болалар:
-50 кг: Хушнуд Султонов
-55 кг: Хушнуд Бурхонов
-60 кг: Дилшод Каримов 
-66 кг: Санжар Ашуров
-73 кг: Саъдулло Равшанов
-81 кг: Иномжон Баҳодиров
-90 кг: Мусурмонқул Ахроров
+90 кг: Алибек Дурдиев

Қизлар:
-40 кг: Моҳинур Оллаберганова 
-44 кг: Алина Колючева 
-48 кг: Саодат Қорабоева 
-52 кг: Нигина Умрзоқова
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова 
-63 кг: Зуҳражон Умарова 
-70 кг: Интизор Узакбаева
+70 кг: Зарина Бобоназарова

Маълумот учун, икки йил аввал Беларус давлатида ўтган II МДҲ ўйинларида дзюдочиларимиз 4 та олтин, 5 та кумуш, 7 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашганди. Аралаш жамоавий беллашувларда эса бронза медалига эга чиққандик. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!