ЕЧЛ. “Арсенал” Габриэль Жезуснинг дубль эвазига “Интер”ни мағлуб этди
Чемпионлар Лигасининг 7-туридан ўрин олган “Интер” ҳамда “Арсенал” ўртасидаги учрашув якунланди.
Бу турда Артета шогирдлари “Интер” майдонига сафар қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб учрашувнинг 10-дақиқасида Габриэл Жезус ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада мезбонлар футболчиси Сучич гол киритиб мувозанатни тиклади. Беллашувнинг 31-дақиқасида Габриэл Жезус дублни расмийлаштирди. “Кононирлар”нинг учунчи голлини Дьёкереш ўз номига ёздириб қўйди.
Бу ғалабадан сўнг “тўпчилар” 21 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage
Интер
- Petar Sučić 18'
Тугаган
1
:
3
01:00
Арсенал
- Gabriel Jesus 10'
- Gabriel Jesus 31'
- Viktor Gyökeres 84'



Фикрлар