ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида ғалаба қозонди, Мессидан яна бир пенальти
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Барселона" - "Динамо" Киев учрашуви ўз якунига етди. Унда каталонияликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ушбу ғалаба билан "Барса" ҳисобидаги очколар 9 тага етди ва биринчи даврани 100 фоизлик натижа билан якунлаши маълум бўлди.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Киевликларнинг бурчак зарбаси фойда келтирмади.
- 86'

Леднев Буялский ўрнига майдонга тушди.
- 82'

Педри ўрнига Аленья майдонга ташланди.
- 80'

Дембеленинг яна бир зарбасини Нешерет супер сейв билан қайтарди.
- 79'
Де Йонгнинг узатмаси Тринкаугача етиб бормади.
- 75'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Циганков Тер Штегеннинг супер сейвидан қайтган тўпни барибир дарвозага жойлади.
- 74'

Бускетс ўрнига Лангле, Фати ўрнига Тринкау майдонга тушди.
- 74'
Мессининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ.
- 72'
Жарима майдонига узатилган тўпни Тер Штеген ушлаб олди.
- 71'

Супряга ўрнига Вербич, Родригеш ўрнига эса Де Пена майдонга тушди.
- 70'

Буялскийга сариқ карточка кўрсатилди.
- 69'
Дембеленинг зарбаси хавфли чиқмади.
- 67'

Циганковнинг яккама-якка вазиятдан берган яна бир зарбасини Тер Штеген ушлаб олди.
- 65'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳужумчилар гол уравермагач, Пике боши билан Нешерет постини ишғол қилди.
- 64'

Робертонинг бош билан берган зарбасини Нешерет яна бир супер сейв билан қайтарди.
- 60'

Роберто ва Дембеле майдонга тушди. Пьянич ва Гризманн захирадан жой олди.
- 58'

Нешерет Мессининг деярли идеал жарима зарбасини супер сейв билан қайтарди.
- 56'
Фатидан ҳужумда фол.
- 53'

Тер Штеген оёқлари билан сейв ижро этди. Супряга бирга-бир вазиятни кўкка совурди.
- 52'
"Барса" 1 та гол етарли эмаслигини тушунган ҳолда олдинга бормоқда.
- 49'
"Динамо" Киев таймни фаол бошлади.
- 47'

"Динамо"нинг голи инобатга олинмади. Тўп узатилиш жараёнида майдонни тарк этиб улгурган.
- 46'
Циганков яхши имкониятдан фойдалана олмади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 43'
"Барселона" бурчак зарбасини яна паслар билан ўйнаб кетди.
- 40'
Фати зарба беришда адашди. Месси язши узатма амалга оширганди.
- 36'
"Динамо" сўнгги дақиқаларда фаолроқ.
- 35'

Буялскийнинг жаримадан йўллаган зарбасини Тер Штеген қайтарди.
- 31'
Пике бу сафар қоидабузар ролида.
- 28'
Дест ўз жарима майдони яқинида фол ишлатди.
- 25'
Месси тўпни ўзига бўйсундира олмади. Ҳужум тўхтади.
- 21'

Киевликлар ҳам бурчак зарбасини пас билан ўйнаб кетди.
- 18'

"Барселона" кетма-кет иккита бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
- 17'

Мессининг зарбасини Нешерет ажойиб тарзда қайтарди.
- 16'

"Динамо" Киевнинг бурчак зарбаси фойда келтирмади.
- 14'
Фатининг жарима майдонига ёриб кириб берган зарбасини ҳимоячилар сўнгги паллада блоклашга эришди.
- 11'
Мезбонлар тўпни назорат қилиб турибди.
- 7'
Гризманн жаримадан узатилган тўпга аниқ зарба бера олмади.
- 6'
Педрининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.
- 5'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси пенальтини аниқ амалга оширди.
- 5'
Денис Попов жарима майдони ичида қўпол хатога йўл қўйди. Пенальти.
- 4'

"Барса" бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди.
- 2'
Мессининг Гризманнга узатган тўпи ўтмади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. ЕЧЛ 3-тури давом этмоқда. "Барселона" - "Динамо" Киев учрашувини Абдулвосид Валихонов эътиборингизга матнли трансляцияда ҳавола этади.

Фикрлар