ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" ўйинини франциялик ҳакам бошқариб боради

30 апрель куни тунги соат 00:00 да Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида "Бавария" - "Реал" учрашуви старт олади. Мазкур ўйинни қайси ҳакам бошқариб бориши маълум бўлди. 

Унга кўра, франциялик рефери Клеман Тюрпен беллашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Николас Данос ва Бенжамин Пагес ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам сифатида Сандро Шьарер номи қайд этилган. 

Маълумот ўрнида, "Бавария" чорак финалда "Арсенал"ни мағлуб этган бўлса, "Реал" бу босқичда амалдаги чемпион "Манчестер Сити"дан устун келганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!