ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"дан устун келди, "Галатасарай" эса "Юнион"га енгилди
УЕФА Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган дастлабки икки тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Бенфика" сафарда "Аякс" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди ва турнирдаги илк очкосини қўлга киритди.
Тўқнашувнинг 6-дақиқасидаёқ Самуэль Даль ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 90-дақиқада эса Леандру Баррейру жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиб, ўйин тақдирини ҳал қилди.
Туркиянинг гранди ҳисобланган "Галатасарай" эса ўз уйида "Юнион" билан тўқнаш келиб, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Беллашувдаги ягона гол ҳам 57-дақиқада Промис Акинпелу томонидан киритилди.
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage
Аякс
Тугади
0
:
2
25.11.2025 22:45
Бенфика
- Samuel Dahl 6'
- Leandro Barreiro 90'
- Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
- League Stage
Галатасарой
Тугади
0
:
1
25.11.2025 22:45
Союз Сент-Жилуаз (Union Saint-Gilloise)
- Promise David 57'



Фикрлар