ЕЧЛ. "Бенфика" сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган "Брюгге" - "Бенфика" учрашуви меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Дастлаб, 51-дақиқада Жоау Мариу томонидан ҳисоб очилди. 88-дақиқада Давид Нерес ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Шу тариқа, "Бенфика" иккинчи ўйин олдидан устинликка эга бўлиб олди. 8-март куни ушбу тўқнашувнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!