
ЕЧЛ. "Боруссия Д" камбек амалга ошириб, чорак финалга йўл олди
ЕЧЛ нимчорак финалининг навбатдаги "Лилль" - "Боруссия Д" беллашуви якунига етди.
Мазкур баҳсда меҳмонлар 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, 5-дақиқада Жонатан Дэвиб майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Эмри Жан кучларни тенглаштирган бўлса, Максимилиан Байернинг 65-дақиқадаги голи "арилар"нинг ғалабасига сабаб бўлди.
Шу тариқа, "Боруссия Д" икки тўқнашув натижасига кўра, 2:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва чорак финалга йўл олди. Жамоанинг кейинг рақиби "Барселона" бўлади.
Фикрлар