ЕЧЛ. "Боруссия" ҳамда "Севилья" баҳсида ғолиб аниқланмади

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Севилья" баҳси якунланди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 18-дақиқада Куасси беллашувда ҳисобни очди. Бироз ўтиб, Беллингем ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, ҳисоб бошқа ўзгармади. 

Айни вақтда "G" гуруҳида 10 очкоси бор "Сити" пешқадам, 7 очко тўплаган "Боруссия" иккинчи, 2 очкоси бор "Севилья" эса 3-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!