ЕЧЛ. "Челси"дан сафарда, "Севилья" эса ўз майдонида ғалаба қозонди

Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида "Зальцбург" - "Челси" ҳамда "Севилья" - "Копенгаген" ўртасидаги беллашувлар якунига етди. 

Австрияда кечган учрашувда лондонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Аристократлар"нинг голларига Матео Ковачич ва Кай Хавертц муаллифлик қилган бўлса, майдон эгаларининг ягона голи Жуниор Адаму номига ёзилди.

Мазкур ғалабадан кейин "Челси" 10 очко билан муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилган бўлса, "Зальцбург" 6 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. 

Испанияда бўлиб ўтган беллашувда "Севилья" рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Андалусияликларнинг голларига Эн-Несири, Иско ва Гонсало Монтиэль каби футболчилар муаллифлик қилди. Мазкур ғалабадан кейин "Севилья" ҳисобидаги очколар 3 тага етди ва турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. "Копенгаген" эса 2 очко билан 2 очко сўнгги поғонада қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!