ЕЧЛ. "Галатасарой" икки тўп фарқи билан ютқаза туриб, якунда камбек қилди!
ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган "Галатасарой" - "Копенгаген" учрашуви якунланди. Ўйин 2:2 ҳисоби билан тугади.
Меҳмонлар дастлаб Элюнусси ва Гонсалвешнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олди. Аммо 86 ва 88-дақиқада "Галатасарой" икки гол билан мувозанатни тиклади. Истанбулликларнинг бу голларига Бое ва Тете муаллифлик қилди.
Шу тариқа, иккала томон илк турда 1 очкодан бўлишиб олди.
Фикрлар