ЕЧЛ ғолиблиги учун

АПЛнинг икки гранди - "Челси" ва "Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун ўз футболчиларига қанча миқдорда бонус бериши маълум бўлди.

Dail Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, "аристократлар" аллақачон финалга чиққани учун футболчиларига 5,75 миллион евро берган. Агар жамоа финалда ҳам зафар қучса, футболчиларни яна худди шунча миқдорда пул мукофоти кутмоқда.

"Шаҳарликлар" хўжайинлари эса ЕЧЛдаги ғолиблик учун анча катта мукофот пули ваъда қилмоқда. “Сити” бош совринни қўлга киритса, жамоа футболчилари 17 миллион евро бонусга эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал учрашуви 29 май куни Истанбулда бўлиб ўтади. “Сити” ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар