ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоасига ПСЖдан тўртта, "Сити"дан битта футболчи киритилди, "Реал"дан эса ҳеч ким йўқ (фото)

Бугун тунда Европа чемпионлар лигасининг чорак финалнинг иккита жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унга кўра, "Бавария" ва "Реал" ярим финал йўлланмасини нақд қилди. 

Мазкур баҳслар якунига етгач, УЕФА расмий сайти орқали ҳафта рамзий жамоасини маълум қилди. ПСЖдан тўртта, "Бавария" ва "Боруссия"дан учта ва "Манчестер Сити"дан битта футболчи мазкур ўн битталикдан жой олди.

Эндиликда асосий фаворит сифатида қаралаётган ва "Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган "Реал"дан эса бирорта футболчи йўқ эканини кўришимиз мумкин.

Дарвозабон: Мануэль Нойер ("Бавария").

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими (ПСЖ), Рафаэль Геррейро ("Бавария"), Иан Матсен ("Боруссия").

Ярим ҳимоячилар: Жошуа Киммих ("Бавария"), Марсель Забицер ("Боруссия"), Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити"), Витинья (ПСЖ), Юлиан Брандт ("Боруссия").

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе (ПСЖ), Усмон Дембеле (ПСЖ).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
18/04/2024 19:04
Ахмоклар жадвали