ЕЧЛ. Ҳусанов 65 дақиқа ҳаракат қилган баҳсда "Манчестер Сити" "Байер"га имкониятни бой берди

CHERY AUTO

УЭФА Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз уйида Германиянинг "Байер" клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида аламли тарзда мағлубиятга учради. Ҳамюртимиз ва терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов беллашувни асосий таркибда бошлаб, 65 дақиқа ҳаракат қилди. 
 
Биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида Алехандро Гримальдо ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ўйиндаги ҳисобни очди. 54-дақиқада эса Патрик Шик фарқни 2 тага етказиб, жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритишига катта ҳисса қўшди.

Tecno

  • Европа - УЕФА Чемпионлар лигаси
  • League Stage

Манчестер Сити

Тугади
0 : 2

26.11.2025 01:00

Байер 04 Леверкузен

  • Alejandro Grimaldo 23'
  • Patrik Schick 54'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!