ЕЧЛ. Кечаги учрашувларнинг энг яхши ўйинчилари кимлар бўлди? (Фото)
Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Унда "Бавария" "Лацио"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ПСЖ "Реал Сосьедад"дан устун келди - 1:2.
Иккала беллашувда ҳам мухлислар дубль гувоҳига айланди. Мюнхендаги ўйинда Харри Кейн икки марта рақиб посбонини ранжитди. Испанияда эса Килиан Мбаппе ўз номини икки бора таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Кейн ва Мбаппе учрашувнинг энг яхши футболчисига топшириладиган совринни қўлга киритди.
Фикрлар