ЕЧЛ. Левандовскининг бенефисига айланган ўйинда "Бавария" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашув якунланди.  “Альянц Арена” стадионида "Челси"ни қабул қилган "Бавария" вакиллари 4-1 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Мезбонлар сафида Левандовски дублни расмийлаштирган бўлса, Толиссо ҳамда Перишич ўз ҳисобига биттадан аниқ зарба ёздириб қўйишга эришди. "Аристократлар" таркибидаги ягона гол муаллифи Тэмми Абрахам.

Эслатиб ўтамиз, энди Флик шогирдлари кейинги босқичда “Барселона” қаршилигини синдиришга ҳаракат қилади. Ушбу ўйин 14 август санасида бўлиб ўтади.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавохир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни "аристократлар" тўпга эгалик қилган ҳолда ўтказяпти.

  • 90'

    Бош ҳакам Хацеган ўйинга 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 89'

    Мюнхенликларнинг ёш истеъдоди Девисга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У майдонга қайтиши керак: Фликда ўйинчи алмаштириш имконияти қолмаган.

  • 86'

    Ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйган "Бавария" футболчилари ҳужумлар ташкил этишда тўхтамаяпти.

  • 84'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Одриосоланинг қанотдан ошириб берган пасини Левандовски голга айлантирди.

  • 81'

    Лондонликлар сафида илк ўзгариш амалга оширилди: гол муаллифи Тэмми Абрахам ўрнида Жиру ҳаракат қилади.

  • 80'

    Фликдан навбатдаги юриш: Хави Мартинез майдонга ташланди. У Гнабрини алмаштирди.

  • 79'

    Қанотдан ёриб кирган Хадсон-Одоининг зарбаси йўлига Горецка тўғаноқ бўлди.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жарима майдончаси ичида ёлғиз қолган Толиссо рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаб, ҳисобни йириклаштирди. Левандовскидан навбатдаги ассист.

  • 75'

    Икки рақиб орасидан финт ишлатиб чиқиб кетган Гнабрини Эмерсон чалди.

  • 73'

    Барклининг пасига тўхтатмасдан зарба берган Жеймснинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.

  • 71'

    Майдонда ҳаракат қилган Киммих ҳамда Тиаго Алькантара ўрнига Одриосола ва Толиссо туширилди.

  • 70'

    Жаримани жабрланувчининг ўзи ижро этди: зарба жонли девордан қайтди.

  • 69'

    Жарима майдончаси чизиғи олдида Барклини йиқитган Тиаго рақибларига қулай имконият яратиб берди.

  • 67'

    Алабанинг зарбасини меҳмонлар кипери ушлаб олди.

  • 67'

    Киммихнинг бурчакдан оширган тўпига Тиаго боши билан зарба берди.

  • 64'

    "Бавария" сафида ўзгариш: бироз аввал жароҳат олган Боатенг ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига Зюле баҳсга қўшилди. Перишич ҳам майдонни тарк этди. Коутиньо унинг ўрнида ҳаракат қилади.

  • 63'

    Девисдан яна бир қулай узатма. Бу сафар Левандовски тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 61'

    Девиснинг жарима майдончаси марказига берган қулай узатмасини Мюллер кўкка совурди.

  • 59'

    Боатенг майдон ташқарисига олиб чиқилди. Аммо у майдонга қайтмоқчи. Бош ҳакам рухсат берса бўлгани.

  • 58'

    Сон мушакларини жароҳатлаб олган Боатенг майдонда ётибди. Шифокорлар унга биринчи ёрдам кўрсатмоқда.

  • 55'

    Лэмпард шогирдлари эрта прессинг уюштиряпти.

  • 52'

    Кетма-кет жарима майдончасига юқоридан узатмалар амалга оширган мюнхенликлар ўз мақсадига етолмади.

  • 50'

    Маунтнинг чап оёқда берган зарбаси Нойерга муаммо туғдирмади.

  • 48'

    Мезбонлар сунъий офсайд ҳосил қилишда бехато ўйнади. Абрахам ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 47'

    Иккинчи 45 дақиқалик бошида лондонликлар тўп назоратини қўлга олмоқчи.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Реферее жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

  • 45+1'

    Бўлим охирида ҳужумга ўтган Лэмпард шогирдларининг ҳаракати самарасиз якунланди.

  • 45'

    Бош ҳакам Хацеган биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берди.

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Қанотдан оширилган тўпни Нойер қўлларидан чиқариб юборди. Вазиятни пойлаб турган Абрахам бўш қолган дарвозага гол киритди

  • 42'

    Кераксиз вазиятда Горецка оёқларига ортдан ташланган Эмерсон сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 40'

    Мюллернинг жарима майдончаси ичидан берган кучсиз зарбасини Кабальеро ушлаб олди.

  • 38'

    "Бавария" футболчилари тинмай ҳужумлар уюштирмоқда. Катта устунлик мезбонларда.

  • 37'

    Серж Гнабри жарима майдончасига катта тезликда кириб бораётган Девисга тўпни кесиб узатди. Бироқ рақиблар сардори Канте уни қайтариб қолди.

  • 34'

    Учрашув Флик шогирдларининг тўлиқ устунлигида давом этмоқда. Зарбалар бўйича ҳисоб: 8-1.

  • 31'

    Гнабрининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 29'

    Йўқ! Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор экан. Хадсон-Одоига тўп оширган Абрахам воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетланлиги ойдинлашди.

  • 28'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Хадсон-Одои узоқ масофадан дарвоза тўрини аниқ нишонга олди. Нойер бу сафар қутқара олмади.

  • 26'

    "Аристократлар"нинг илк ҳавфли зарбасини Нойер бартараф этди.

  • 24'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Рақибларининг қўпол хатосидан сўнг тўпни олиб қўйган Левандовски жамоадоши Перишични тўп билан таъминлади. Иван дарвозани ишғол қилди.

  • 23'

    Биринчи таймнинг ярми ортда қолди ҳам-ки, "Челси" футболчилари Нойер постига бирорта ҳам зарба йўллай олмади.

  • 22'

    Марказда Тиаго қоида бузди. Бу унинг кичик фолларидан учинчиси. Кейинги сафар у сариқ карточка олиши мумкин.

  • 20'

    Эмерсоннинг марказдан уюштирган рейдини тажрибали Боатенг тўхтатди.

  • 18'

    Гнабрининг жарима майдончасига узатмасига Мюллер ета олмади.

  • 16'

    Канте Девиснинг оёғини босиб олди. Арбитр биринчи сафар бўлганлиги учун оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 15'

    Жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаган Томас Мюллернинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 13'

    Ҳисобда ортда қолаётган Лэмпард шогирдлари фаолликни оширди. Уларга гол сув ва ҳаводек зарурлигини англаб етишмоқда.

  • 12'

    Ҳужумга ўтган Девис Жеймсни чалиб йиқитди.

  • 10'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Левандовски тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди.

  • 8'

    Ҳакам меҳмонлар посбонини огоҳлантирди.

  • 7'

    Левандовски бирга бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтди. Кабальеро эса уни қоидага зид рақишда тўхтатиб қолди. Бу пенальти!

  • 6'

    Киммихнинг марказдан оширган тўпини Перишич бўйсундира олмади. Вазият қўлдан бой берилди.

  • 4'

    Мюнхенликлар баҳс бошидан тўп назоратини қўлга олишга уриняпти.

  • 2'

    Ўйин бошидаёқ меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди. Киммихнинг узатмасини Зума бартараф этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Учрашув 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!