ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Рейнжерс"дан устун келди
Европа Чемпионлар лигаси "А" гуруҳи 3-тури доирасидаги "Ливерпуль" - "Рейнжерс" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда мерсисайдликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувдаги ҳисоб 7-дақиқада очилди. Шотландия клуби жарима майдончаси яқинда қоида бузилди ва уни Трент Александр-Арнолд ажойиб тарзда голга айлантирди. Иккинчи тайм бошида эса "қизиллар" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. 11 метрлик жарима тўпидан Муҳаммад Салоҳ унумли фойдаланиб, жамоасининг 2-голига муаллифлик қилди. Мазкур натижа ўйин охиригача ўзгармади ва Юрген Клопп шогирдлари ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.
Фикрлар