ЕЧЛ: Олдинда плей-офф. Клублар қайси саватчадан жой олишди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди, энди 14 декабрь, душанба куни Швецариянинг Ньон шаҳрида нимчорак финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташланади.

Умумий 8 та гуруҳда иккитадан жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Улар мос равишда иккита саватчадан жой олишди. Турнир регламентига кўра, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар 1-саватчадан, иккинчи ўринни олган клублар эса 2-саватчадан жой олишди.

1-саватча: "Бавария", "Реал", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Боруссия Дортмунд", "Ювентус", ПСЖ;

2-саватча: "Атлетико Мадрид", "Боруссия Мюнхенгладбах", "Порту", "Севилья", "Аталанта", "Лацио", "Барселона", "РБ Лейпциг".

Гуруҳ босқичида Англиядан учта, Испаниядан тўртта, Германиядан тўртта, Италиядан учта, Португалия ва Франциядан биттадан клуб плей-оффга йўл олишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)