ЕЧЛ ўйини Италияда коронавируснинг кенг тарқалишига сабаб бўлди
Испаниянинг Cadena Ser радиостанцияси 19 февраль санасида Миландаги "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтган ЕЧЛ 1/8 финал босқичидаги "Аталанта" - "Валенсия" (4:1) учрашуви Италиянинг Ломбардия вилоятида коронавирус инфекцияси тарқалишининг асосий катализатори бўлиб хизмат қилганлигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, ўша беллашувга 45 мингга яқин мухлис ташриф буюрган эди.
Бугунги кунда Италияда мазкур инфекция билан касалланганлар сони 60 мингдан зиёдни ташкил этмоқда, вафот этганлар сони эса 5,5 мингдан ошиб кетди. Эътиборлиси, COVID-19 билан оғриганларнинг ярмини Ломбардия вилояти аҳолиси ташкил этмоқда.
Фикрлар