ЕЧЛ. Сўнгги тур олдидан "Интер" гуруҳдан чиқиш умидини сақлаб қолди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Боруссия" Мюнхенгладбах - "Интер" учрашуви ўз якунига етди. Ҳар тарафлама томошабоп кураш тақдим этилган беллашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. 

Дастлаб, Маттео Дармиан ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Ромелу Лукаку ва Алассан Плеа дубль қайд этишга муваффақ бўлишди. 

Ушбу ғалаба орқали Антонио Конте шогирдлари очколари сонини 5 тага етказиб олган ҳолда гуруҳдан чиқиш умидини сақлаб қолди. немислар эса 8 очко билан ҳамон гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Сўнгги дақиқаларда футболчилар қизишиб кетишди. Плеага ҳам сариқ карточка. 

  • 90+'

    Бастони огоҳлантирилди. 

  • 90+'

    Гальярдини сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Янг ўрнига Перишич майдонга тушмоқда. 

  • 86'

    Конте сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 85'

    Мюнхенгладбахликларнинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. 

  • 80'

    Эшли Янг сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 78'

    Вольф Вендт ўрнига майдонга тушмоқда. 

  • 76'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Плеа Лукакудан ортда қолмаслик мақсадида дублни расмийлаштирмоқда. 

  • 74'

    Лайнер огоҳлантирилди. 

  • 73'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку Ҳакимининг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 71'

    Барелла сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 70'

    Штиндль ўрнини Эмболо тўлдирадиган бўлди. 

  • 68'

    Штиндль қўполлик ишлатди. Ҳакам бу гал уни аяди. 

  • 64'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ҳисобни яна миланликлар фойдасига оғдирмоқда. 

  • 60'

    Дармиан ўрнига Ҳакими майдонга тушмоқда. 

  • 58'

    Де Врей сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 56'

    Лаутарога майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 55'

    Плеа ҳужум пайтида фол ишлатди. 

  • 53'

    Эшли Янгнинг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячиларга қийинчилик туғдирмади. 

  • 51'

    Штиндлнинг бурчак узатмаси ўхшамади. 

  • 48'

    Плеанинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 46'

    Янчке ўрнига Закария майдонга тушмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Плеа тайм сўнгида гол уриб, ҳисобни тенглаштириб қўйди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Лаутаронинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди. 

  • 38'

    Тьюрамнинг зарбасини дарвозабон яна қайтаришга эришди. 

  • 36'

    Сейв қилиш навбати Хандановичда! Лайнернинг зарбаси қийинчилик билан қайтарилди. 

  • 34'

    Мартинеснинг яна бир зарбасини Соммер ушлаб олди. 

  • 33'

    Лаутаронинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 31'

    Шкриньярнинг қўполлиги рақибга стандарт вазият тақдим этди. Аммо Штиндль узатган тўп анча муваффақиятсиз чиқди. 

  • 28'

    Николо майдонга қайтди. 

  • 27'

    Бареллага шифокорлар ёрдами керакка ўхшайди. 

  • 23'

    Барелланинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади. 

  • 20'

    Лаутаро огоҳлантирилди. 

  • 17'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маттео Дармиан рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. 

  • 15'

    Лайнернинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 12'

    "Интер" позицион ҳужум уюштиришда давом этмоқда. 

  • 10'

    Штиндль сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 7'

    Лаутаронинг зарбаси бироз ноаниқ йўналиш олди. 

  • 6'

    Лаутаронинг зарбасини ҳимоячилар блоклашга эришди. 

  • 2'

    Плеа ҳужумда фол ишлатди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Интер"нинг ЕЧЛдаги тақдири бугун ҳал бўлади. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!