ЕЧЛ. "Тоттенхэм" сафарда "Монако"га ютқазиб қўйди

Европа чемпионлар лигаси 5-турида "Монако" ва "Тоттенхэм" ўзаро куч синашди.

Қизиқарли кечган ўйинда "Монако" 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 48-дақиқада Сидибе ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Харри Кейн пенальтидан гол киритди ва мувозанатни тиклади. 

1 дақиқа ўтар-ўтмас Лемар "Монако"га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди. 

Монако – Тоттенхэм  2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 48 Сидибе, 1:1 – 52, пенальти Кейн, 2:1 – 53 Лемар.

Монако – Субашич, Сидибе, Глик, Жемерсон, Менди, Бернарду Силва, Фабиньо, Бакайоко, Лемар (Моутинью, 81), Жермен (Каррильо, 77), Фалькао (Раджи, 89).

Тоттенхэм – Льорис, Триппье, Дайер, Виммер, Роуз, Ваньяма, Дембеле (Эриксен, 65), Алли, Уинкс (Сиссоко, 75), Сон Хин Мин (Янссен, 65), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Дайер (11), Дембеле (21), Глик (51), Фалькао (57), Триппьер (85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!