ЕЧЛ ярим финалига чиққан жамоа мураббий билан шартномани узайтирмоқчи
ПСЖ бош мураббий Луис Энрике билан шартномани узайтиришга тайёр, деб хабар беради L'Equipe. Мутахассиснинг клуб билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Парижликлар испанияликнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмоқда ва унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Мавсум якунида томонлар музокара олиб боради.
Энрике 2023 йилдан бери парижликларни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа муддатидан аввал Франсия чемпионига айланиб, мамлакат кубоги финали ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борди.
Фикрлар