ЕЧЛ.

УЕФА Чемпионлар лигаси баҳсларини августда давом эттиришни режалаштирмоқда.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра, мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган "Ювентус" - "Лион" жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 8 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Ушбу жамоаларнинг дастлабки ўйинида француз клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Европа миллий чемпионатлари эса июль ойи охиригача якунланиши кўзда тутилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)