ЕЧЛда ғалаба қозониш учун кўп нарса керак эмас!

Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль»нинг АПЛда ишлари юришмаяпти. «Боруссия Д» клуби ҳам «мерсисайдликлар» сингари ўз чемпионатида 6-ўринда бормоқда. Шунга қарамай, уларни ЕЧЛ ғолиби бўлиш имкониятидан ҳеч ким маҳрум қилгани йўқ. Мусобақа тарихида ички чемпионатдаги омадсизликка қарамай, якунда энг нуфузли мусобақада ғалаба қозонганлар мавжуд. Бугун ана шундай клублар ҳақида сўз боради.

«Реал Мадрид» 1955/56 йилги мавсум

lpglprlgprlgprt

Аслида Европа чемпионлар кубоги мусобақаси тарихидаги илк йилларда Мадрид клубига тенг келадиган жамоа топилмаган. Қаторасига 5 бор олтин медалларни ўзиники қилган клуб 1955/56 йилги мавсумни жуда бўш ўтказган.

Чемпионлик учун курашда Билбаонинг «Атлетик»дан 10 очко ортда қолгани етмаганидек, «қироллик клуби» азалий рақиби – «Барселона»дан 9 очкога ортда қолиб кетади. Ваҳоланки, Алфредо Ди Стефано чемпионатда 24 гол билан тўпурарликни ҳеч кимга бермаган эди. Чемпионликни қўлдан бой бергач, «Реал» бор эътиборини Европа чемпионлар кубогига қаратади.

Финалда «қироллик клуби» жуда оғир вазиятга тушиб қолади. «Парк Де Пренс»да 2 та тўп фарқи билан ортда қолаётган бўлса ҳам, жамоа «Реймс» дарвозасини 4 бор ишғол қилишни уддалайди.Якунда 4:3 ва «Реал» Европанинг тенгсиз клуби.

«Реал Мадрид» 1997/98 йилги мавсум

ergjierjgierjg

Бу мавсум Мадрид клуби мухлислари учун ўзгача. Сабаби, жамоа 32 йиллик танаффусдан сўнг, яна Европа тахтига қайтишга муваффақ бўлган. Чемпионлик учун йўл давомида клуб ярим финалда амалдаги ғолиб – «Боруссия Дортмунд»ни енгди. Финалда эса, «Ювентус» минимал ҳисобда мағлуб этилди.

Халқаро майдондаги ютуқларига қарамай, бош мураббий  Юп Ҳайнкесни раҳбарият ишдан олди. Бунга жамоанинг ички биринчиликдаги омадсиз ўйинлари сабаб бўлди.

Мадрид клуби «Ла Лига»ни 4-ўринда якунлагани учунгина немис мутахассиси истеъфога чиқарилди. Бунга катта эҳтимол билан чемпионатда «Барселона» ғалаба қозонгани сабаб бўлган. Каталония клубидан кейинги ўринларни «Атлетик» Билбао ва «Реал Сосъедад» эгаллагани воқеалар ривожини тезлаштириб юборди.

«Реал Мадрид» 1999/00 йилги мавсум

huerhguerhuger

Бу сафар ҳам худди шундай ҳолат, бироқ «Реал»нинг ички биринчиликдаги аҳволи янада оғирроқ. «Депортиво»(Чемпион), «Барселона», «Валенсия», «Сарагоза»дан кейин «қаймоқранглилар» финишга 5-бўлиб етиб келади.

Аслида, мавсумни тўлиқ омадсиз деб бўлмайди. «Реал» ЕЧЛ бош совринини қўлга киритиш йўлида «Манчестер Юнайтед», «Бавария»ни ортиқча муаммосиз мағлуб этади. Финалда эса, Эктор Купернинг «Валенсия»сига ҳеч қандай имкон қолдирилмайди. Айнан «кўршапалаклар» бир неча ҳафта «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»ни таслим этган ва бронза медалларидан маҳрум қилган эди. Мавсумнинг бундай юқори темпда якунлаш орқали, «Реал» ўз мухлислари олдида юзини ёруғ қилиб олди.

«Ливерпуль» 2004/05 йилги мавсум

gjeirjgiejie

Бу Рафа Бенитеснинг Англиядаги илк мавсуми эди. «Валенсия»дан «Ливерпуль»га ўтган мутахассис дебют мавсумидаёқ «мўъжиза» намойиш этади. Истанбулда бўлиб ўтган «Милан»га қарши ўйин ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Эрнан Креспо, Андрей Шевченко, Руи Кошта, Кака, Дида, Кафу, Паоло Малдини, Кларенс Зеедорф ва бошқа юлдузлари бор «россонерилар» Карло Анчелотти қўл остида тўхтатиб бўлмас кучга айланган эди.

Финалда уларни «мерсисайдликлар» қандай мағлуб этгани ҳақида ортқича фикр билдиришнинг ҳожати йўқ. Европадаги ажойиб натижаларга қарамай, ўша мавсум Рафа Бенитес АПЛда ҳеч нарса намойиш эта олмади. Клуб 4-ўрин учун курашда «Эвертон»га мағлуб бўлгани эса, икки ҳисса аламли бўлди.

«Милан» 2006/07 йилги мавсум

erheirjhierh

Орадан икки йил ўтиб, бу клублар яна турнир финалида тўқнаш келди. «Россонерилар» кутилганидек реванш олишга муваффақ бўлди. Шу тариқа улар «А серия»даги омадсиз мавсумни «беркитиб» кетишди.

Италия чемпионатидаги келишилган ўйинлар сабабли, «Милан» -8 очко билан А серияни бошлаган эди.

Шу боис, чемпионат финишида «Милан» чемпион («Интер»)дан 36 очко ортда қолди. 4-ўрин ўша даврдаги «Милан» учун ёқимсиз ҳолат, бироқ «Ливерпуль» принципиал ўйинда мағлуб этилгани барчасини «ювиб» кетди.

«Челси» 2011/12 йилги мавсум

eorkgoekrogerkg

Лондон клуби мавсумни ички биринчиликда жуда ёмон тугатди. Чемпион «Сити» «аристократлар»дан 25 балл кўпроқ жамғарди. Лондон клуби чемпионатни 6-ўринда якунлашга мажбур бўлди. Бу клубнинг сўнгги 10 йилликдаги энг ёмон натижаларидан бири.

Халқаро майдонда ҳам ишлар пачава эди. Андре Виллаш Боаш шогирдлари «Наполи» билан ўйинни 3:1 ҳисобида қўлдан бой бергач, плей-оффда ўз юришини тўхтатиши аниқдек эди. Оғир вазиятда қолганига қарамай, клуб португалиялик мутахассисни ишдан олди. Унинг ўрнини эгаллаган Роберто Ди Маттео «мўъжиза» намойиш этди. Аввалига Неаполь клуби жавоб учрашувида мағлуб этилди. Кейин «Бенфика» ва «Барселона» йўлдан олиб ташланди. «Альянц Арена»да драматик кечган баҳсда «Бавария» мағлуб этилди.

Ушбу соврин «Челси» клуби тарихидаги биринчиси ва ҳозирга қадар охиргиси бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)