ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

4-5 май кунлари Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳслари бўлиб ўтди. "Манчестер Сити" ўз уйида ПСЖни таслим этди. "Реал" эса Лондонда "Челси"га имкониятни бой берди. 

УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқланди. Унга кўра, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рияд Махрез ҳафта футболчиси номини қўлга киритди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.

Футболчи ПСЖга қарши жавоб баҳсида дубль қайд этганди.

"Манчестер Сити" - "Челси" ўртасидаги финал 29 май куни Истанбулда бўлиб ўтади.

E0kcTnSXsAcSR55

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!