Эдди Хирн: Усик - Белью қарама-қаршилиги Англияда 10 ноябрь куни бўлиб ўтади
Ads

WBC чемпиони Тони Бельюнинг промоутери Эдди Хирн WBA, WBC, WBO ва IBF бўйича биринчи оғир вазн тоифасида (90,71 кг) мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усикга қарши қачон ва қаерда рингга кўтарилиши ҳақида айтиб ўтди.

- Белью - Усик қарама-қаршилиги биринчи оғир вазн тоифасида бўлиб ўтади. Тони чемпионлик камари учун курашмоқда шу сабабдан ҳам у оғир вазнда жанг қилмайди.

Катта эҳтимол билан баҳс 10 ноябрь куни Манчестер, Ливерпуль ёки Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бир неча кундан сўнг шартнома имзолаймиз деган умиддаман, - деди Хирн.

Эслатиб ўтиш жоизки, Усик июль ойида WBSS чемпиони Мурат Гассиевни мағлуб этиб мутлоқ чемпион номига сазовор бўлди. 

Тони Белью эса оҳирги жангида Дэвид Хэйни нокаутга учратганди.