Единакнинг хет-триги Австралияни жаҳон чемпионатига олиб чиқди (видео)
Ads

Бундан бироз аввалроқ Мельбрун шаҳридаги «ANZ Stadium»да Австралия ҳамда Гондурас терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаши қитъалараро плей-офф ўйинининг жавоб баҳси ўз ниҳоясига етди.

Ушбу терма жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 0:0 ҳисобида якунланган эди. Бугунги учрашув эса 3:1 ҳисобида австралияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа "соккерузлар" келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритишди.

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: