Эдита Миробидова ва Зилола Раҳматова Баҳрайн-БАА ўйинини бошқаришади

Эдита Миробидова ёрдамчи ҳакам Зилола Раҳматова билан Вьетнам – Ливан ўйинини бошқаргани ҳақида хабар берган эдик.

Аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган Баҳрайн – БАА ўйинига Эдита Миробидова бош ҳакам сифатида тайинланган бўлса, қанотда унга Зилола Раҳматова ёрдам беради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу ўйин 23 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!