Эдуардо Камавинга Анголада болалар футбол академиясини очмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Анголада болалар футбол академиясини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "RMC Sport" хабар берди.
Яқин кунларда футболчи 23 йил аввал туғилган мамлакатига ташриф буюрди ва у ерда Ёшлар ва спорт вазирлигига борди.
"Мен ўз юртимга қайтганимдан жуда хурсандман ва унинг ривожига ҳисса қўшиш имкониятига эга эканимдан мамнунман", — деди Камавинга.
Аввалроқ ярим ҳимоячи Африка миллатлар кубогида Ангола терма жамоасини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди. Мусобақанинг гуруҳ босқичи биринчи турида Ангола ЖАР терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
26 декабрь куни Ангола терма жамоаси Зимбабвега қарши майдонга тушади.
Фикрлар