Асосий мазмунга ўтиш

Егор Кримец "Навбаҳор"дан кетдими ёки жамоада? Клуб расмий баёнот берди

Кримец ҳамон “Навбаҳор” сафида!

Бугун оммавий ахборот воситаларида маҳоратли ҳимоячи Егор Кримецнинг соғлиғидаги муаммолар сабаб “Навбаҳор” билан хайрлашганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Шу муносабат билан, “Навбаҳор” ПФК бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, Егор Кримец ҳамон “Навбаҳор” билан бирга эканлиги, фақат жароҳатини даволатаётганлиги туфайли машғулотлар ва расмий учрашувларда қатнаша олмаётганини билдиради.

“Навбаҳор” ПФК Кримецга мустаҳкам соғлик, тезроқ таркибга қайтиб, жамоа ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшишини тилаб қолади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ