Эҳтиёт бўлинг, энг хавфли таъқибчи – “Сити”!

Англиянинг машҳур футболчиларидан Гари Невилл айни пайтда футбол эксперти сифатида фаолият юритмоқда. У Англия Премьер-лигасида жорий мавсум чемпионлиги учун кураш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ҳозирги пайтда турнир жадвалида биринчи ўринни 39 очко жамғарган “Арсенал” эгаллаб турибди. “Манчестер Сити” эса икки очко ортда қолган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда. “Астон Вилла” 36 очко билан учинчи қатордан жой олган.

- Энг хавфли рақиб “Манчестер Сити”. Чунки уларда Эрлинг Холанд бор, Пеп Гвардиола бор. Майдонда ҳам, захира ўриндиғида ҳам мутлақо ўзига хос футболчилар мавжуд. Бу “Арсенал” учун энг катта таҳдиддир, - деди Гари Невилл.

“Арсенал” сўнгги марта 2004 йилда Англия чемпиони бўлган. Охирги йилларда Микель Артета жамоаси бир неча бор чемпионликка яқин келди. Бироқ ҳар гал ёки “Манчестер Сити”, ё “Ливерпуль”ни олдинга ўтказиб юбормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!