Екатерина Александрова курашсиз чорак финалга йўл олди
Ads

Россиялик теннисчи Екатерина Александрова Англияда ўтаётган "Nature Valley International" мусобақасининг учинчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.

Екатерина Истбурн шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг мазкур босқичида латвиялик Елена Остапенкога қарши кортга чиқди. Учрашувда ҳисоб 6:3, 2:1 бўлиб турган бир вазиятда Елена ўйинни тўхтатди.

Шу тариқа Александрова навбатдаги босқичда чехиялик Каролина Плишковага қарши кортга чиқадиган бўлди.